-
Нима учун эмлаш тиббиёт ходимлари учун айниқса муҳим
Доимий беморлар ва ҳар хил инфекцияланган буюмлар билан мулоқотда бўлиш, кўпчилик тиббиёт ходимларига (шифокорлар, тиббиёт ҳамширалари, тез ёрдам бўлими ходимлари, стоматологлар, тиббиёт ўқув муассасалари ўқувчилари, тиббиёт лаьораторияси ходимлари, маъмурят ходимлари) вакцинопрофилактика йўли билан олдини олиш мумкин бўлган юқумли касалликлар юқиш хавфи мавжуд. Шунинг учун тиббиёт ходимлари ўртасида юқумли касалликларни олдини олишни назорат қилиш дастурида тиббий ходимларни иммунитет мақомини сақлаш муҳим ўрин тутади.
Мақбул иммунопрофилактик тизим тиббиёт ходимларини соғлигини сақлаш билан бир қаторда, улар билан мулоқотда бўладиган беморларни ва бошқа тиббиёт муассаси ходимларини касалликни юқтириб олиш хавфини камайтиради. Бу нафақат шифохонадаги тиббиёт ходимларига, балки мактаб шифокорларига, хусусий амалиётдаги шифокорларга, қариялар уйлари хизматчиларига, лаборатория ходимларига ва тез ёрдам хизматига ҳам тегишлидир.
Қон орқали юқадиган шифохона ичи инфекцияларини рўйхатга олиниши кўриб чиқилганда, тиббиёт ходимлари ВГВ, грипп, қизамиқ, тепки, қизилча касалликларини юқтириб олиш хавфи мавжуд. Бу барча касалликларни эмлаш йўли орқали олдини олиш мумкин.
-
Гепатит В (ВГВ) вируси келтириб чиқарувчи касаллик – асосан тиббиёт ходимларини соғлигига хавф солувчи нозокомиал (шифохона ичи инфекцияси) касаллик. Олинган маълумотларга кўра ВГВ ни юқтириб олган тиббиёт ходимларининг 5-10%да каксаллик сурункали шаклига ўтган. ВГВ юқтир олган бу тоифадаги беморларда гепатитнинг актив шакли, цирроз ва бирламчи ёмон сифатли гепатома каби жигарни сурункали касалликлар келиб чиқиш хавфи ошади. Бундан ташқари, улар бутун ҳаёти давомида HBV вирусини потенциал сурункали ташувчиларига айланишади. Тиббиёт ходимлари ўз иш фаолияти давомида тери ва шиллиқ қаватлар орқали трансмиссив гепатит В касаллигининг юқтириб олиш хавфи даражаси уларни тўғридан-тўғри қон ва қон таркибидаги суюқ моддалар билан мулоқотига боғлиқ.
Касбий вазифаларидан келиб чиқиб, ҳар қандай тиббий мутахассис ВГВ билан мулоқотда бўлиш хавфи юқори. Эмлаш асосан қон ва қон таркибидаги суюқ моддалар билан тўғридан – тўғри мулоқотда бўладиган тиббиёт ходимларига тавсия этади. Тиббиёт ходимлари ўз касбий вазифаларини бажариш вақтида қон ва қон таркибидаги суюқ моддалари тери, кўз, терининг шиллиқ қаватига текканлиги ёки парентериал мулоқот орқали юқтириб олганлиги аниқланади.
Касбий хавф иммунопрофилактикаси қаторига кирувчи шахсларни эмлашда серологик текширув ишлари ўтказилмайди. Эмлашдан кейин ВГВ сирт антигенларига қарши антителалар мавжудлигини текшириш учун тест синовлари (антиHBs) ўткир асбоблар или инъекция игналари билан тери қопламаси бутунлиги бузилиб беморморлар билан ёки бемор қони билан доими мулоқотда бўладиган тиббиёт ходимларида (шифокорлар, ҳамширалар, стоматологлар, лабарантлар ҳамда ўрта ва олий тиббиёт ўқув юртлари ўқувчилари) ўтказилади. Бундай ҳолларда иммун статуси тўғрисидаги маълумотлар қон ва қон таркибидаги суюқ моддалари билан мулоқот бўлганда олиб бориладиган профилактик чора – тадбирларни аниқлашга имкон беради.
Эмлашдан кейин ҳосил бўлган ВГВга қарши антитела аста – секинлик билан ўз кучини йўқотиб боради. Эмлашдан кейин 12 йил ўтиб иммунетит ҳосил бўлганларнинг 60%да антителалар аниқланмайди. Лекин катта ёшдаги беморлар ўртасида олиб борилган текшириш натижалари шуни кўтсатмоқда-ки, иммунетит миқдори камайганлигига қарамасдан, эмлаш натижасида пайдо бўлган иммунетит гепатитнинг клиник шаклини ва ВГВ вирусемиясини олдини олади.
-
Эпидемиологик маълумотлар шуни кўрсатадики, гипп эпидемияси даврида шифохоналар беморларни ётқизилиши бу касалликни нозокомиал тарқалиш, шу билан бирга бевоситв тиббиёт ходимларидан беморларга юқиш хавфини туғдиради. Тиббиёт ходимлари ўртасида касалликни тарқалиши уларни меҳнатга лаёқатсизлигини ошириб, тиббий муассаса иш режимини бузилишига олиб келади. Шу сабабли тиббиёт ходимлари, хавфли гуруҳ тоифасига киритилиб мавсум олдидан гриппга қарши биринчилардан эмланиши керак.
-
Қизамиқ, қизил ва тепкича касалликларига қарши эмланмаган тиббиёт ходимлари, бу касалликлар билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлиши мумкин бўлган хавфли гуруҳга киради. Мутахассисларнинг фикрига кўра, 1957 йилгача туғилган инсонларда қизамиқ ва қизилча касалликларига етарлича турғун иммунетит кузатилади. Аммо, серологик текширув натижалари шуни кўрсатадики 1957 йилгача туғилганларнинг 5-9%да иммунитет аниқланмаган.
-
1. COVID-19 пандемияси пайтида болаларни эмлаш хавфсизми?
Ҳа. Юқумли касаллик билан потенциал алоқада бўлиш режали эмлаш учун мумкин бўлмаган ҳолат ҳисобланмайди. Шунга кўра, COVID-19 пандемияси эмлаш билан боғлиқ ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Доимий эмлаш тадбирлари, COVID-19 га қарши кўрилаётган жавоб чораларидан қатъий назар, имкони борича давом эттирилиши керак. Шу билан бирга, муассасалар ишчилари ва меҳмонлари орасида COVID-19 юқиш хавфини минималлаштириш учун инфекцияни назорат қилишнинг стандарт чораларига риоя қилишни таъминлаш керак.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), эмлашлар жадвалига мувофиқ, ҳатто COVID-19 пандемияси пайтида ҳам мунтазам эмлашни тавсия қилади. Эмлаш тақвимида туғилган ва ҳаётнинг биринчи икки йилида келтирилган барча вакциналарни олиши керак бўлган болаларни эмлаш айниқса муҳимдир. Ушбу вакциналар миллий тавсияларга қараб ҳар бир мамлакатда турлича бўлиши мумкин. Агар бирон бир эмлаш хизмати тўхтатилган бўлса, улар имкон қадар тезроқ янгиланиши ва эмлаш учун таклиф этилиши керак. Ўз вақтида эмлаш ёш болаларни оғир, ҳаёт учун хавфли бўлган юқумли касалликлардан ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек, эмланмаган аҳоли гуруҳлари тўпланиб қолмаслиги ва жамоа иммунитетининг йўқолишининг олдини олиш учун жуда муҳимдир.
2. Эмлаш болада COVID-19 инфекциясини юқтириш ёки ривожланиш хавфини оширадими?
Йўқ. Ҳозирги вақтда эмлаш боланинг COVID-19 касаллигини юқтириш ёки касалликнинг ривожланишига таъсир қилиш хавфини ошириши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бир касалликка қарши эмлаш одамнинг бошқа касалликка қарши иммунитетини заифлаштирмайди. Бундан ташқари, COVID-19 пандемияси даврида болаларни мунтазам эмлаш уларни вакциналар билан юқадиган касалликлардан ҳимоя (ВЮКҲ) қилади. Эмлаш тадбирлари пайтида тегишли инфекцияни назорат қилиш чораларини кўриш болаларнинг COVID-19 билан касалланиш эҳтимолини камайтиради.
3. Нима учун COVID-19 пандемияси пайтида эмлаш айниқса муҳим?
Эмлаш хизматларини тақдим этишда ҳар қандай узилишлар, ҳатто қисқа вақт ичида ҳам, аҳоли ва айниқса болалар бевосита ВЮКҲ хавфи остида қолишига олиб келади. Касалликларга мойиллиги бор одамларнинг кўпайиши аҳолининг жамоавий ҳимоясини хавф остига қўяди ва ВЮКҲ тарқалишининг эҳтимолини оширади. Бундай авж олиш касалликлар ва ўлимга олиб келиши мумкин, шунингдек, COVID-19 тарқалишига жавобан кучли стресс остида бўлган соғлиқни сақлаш тизимига юкнинг ошиши мумкин.
4. COVID-19 инкубация даврида болани эмлаш хавфли эмасми?
Йўқ. COVID-19 га тегишли бўлган умумий қоида қуйидагича: эмлаш юқумли бемор билан алоқада бўлган ёки касалликнинг инкубация даврида бўлган одамга маълум хавф туғдирмайди. Бу шуни англатадики, эмлаш пайтида COVID-19 ни юқтирган, аммо касаллик аломатлари бўлмаган болада ёки COVID-19 билан эмланганидан кейин қисқа вақт ичида касалланган болада, эмлаш COVID-19 касаллиги кечишига таъсир қилмайди. Боланинг COVID-19 инфекциясини юқтирганлиги эмлашнинг хавфсизлиги ва самарадорлигига таъсир қилмайди.
5. COVID-19 инфекциясини юқтирганлик эмлашга қарши кўрсатма бўлиб хизмат қиладими?
COVID-19 билан касалланганда кузатилувчи касалликнинг енгил белгилари (масалан, иситма ва / ёки йўтал) вакцинация учун мажбурий қарши кўрсатма ҳисобланмаса ҳам, аммо ижобий COVID-19 тестига эга бўлган ҳар бир киши изоляцияда қолиши жуда муҳимдир. Бу касалликни бошқаларга юқтириш ва SARS-CoV2 вирусининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида миллий кўрсатмаларга мувофиқдир.
6. COVID-19 ҳолатида тиббиёт ходимларига тавсия этилган махсус вакциналар мавжудми?
Ҳозирда COVID-19 га қарши эмлаш мавжуд эмас. 2020 йил 11 апрел ҳолатига кўра, 6 номзод-вакциналар клиник синовлардан ўтмоқда; Бошқа 77 номзод-вакциналар клиник синовларгача бўлган босқичида. ЖССТ барча манфаатдор томонлар билан биргаликда хавфсиз ва самарали бўлган COVID-19 вакцинаси ишлаб чиқилиши биланоқ, унинг тенг тақсимланиши ва устуворлигини таъминлаш учун ишлар олиб бормоқда. Бундай вакцина яратилишини кутаётган пайтда, барча соғлиқни сақлаш ходимлари ўзларини бошқа юқумли касалликларга қарши миллий кўрсатмаларга мувофиқ эмланишларини таъминлашлари керак, бу COVID-19 пандемияси даврида айниқса муҳимдир.
Қўшимча маълумот
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақасидаги COVID-19 пандемияси пайтида мунтазам эмлаш бўйича кўрсатмаси . http://www.euro.who.int/__data/assets/pdf_file/0005/433814/Guidance-routine-immunization-services-COVID-19-pandemic-rus.pdf?ua=1
- Асосий
- Тиббиёт ходимлари учун
- Нима учун эмлаш тиббиёт ходимлари учун айниқса муҳим